асҳобларига озорлардан қочиб, Ҳабашистонга ҳижрат қилишга буюрганлар, зеро мўминлар динларини асраш мақсадида фитна маконларидан ҳижрат қилишлари жоиздир. Гарчи озорлар иймонни кучайтирса-да, қувғинлар ихлосни алангалантирса-да, қаршиликлар қасдни мустаҳкамласа-да, иймон ўз эгасини Оллоҳнинг розилиги олдида ҳамма нарсани арзимас деб санашга, иймон йўлида мол-дунё, обрў-эътибор, роҳат-фароғатни ва ҳаётини қурбон қилишга ундаса-да, Оллоҳга бўлган иймон мўминни дин йўлида жонини хурсандлик билан фидо этадиган қилиб қўйса-да, лекин озорларнинг тинимсиз давом этиши, қурбонларнинг охири кўринмаслиги мўминни - унинг уфқини кенгайтирадиган, ҳақни идрок қилишини кучайтирадиган ўта нозик тааммулдан озорларга сабр қилиш ва қурбон беришга буриб юборади. Шунинг учун мўминларни фитна маконларидан ҳижрат қилишлари зарур бўлиб қолади. Бу мусулмонларни Ҳабашистонга қилган ҳижратлари ҳолатига тўғри келади. Аммо уларнинг Мадинага ҳижрат қилишларига келсак, бу янги жамиятда мусулмонларнинг рисолатини тирик суратда намоён қиладиган ҳолатга, Оллоҳнинг калимасини олий қилиш учун бутун ер юзига отилиб чиқадиган қилиб қўядиган ҳолатга етказиш учун бўлган эди. Шу сабабдан Расулуллоҳ с.а.в. Ислом Мадинада кенг тарқалгандан кейин асҳобларини у ерга ҳижрат қилишга буюрдилар. Уларни Ясрибга ҳижрат қилишларини буюришларидан ва ўзлари ҳам у ерга боришларидан олдин Мадинадан ҳажга келган мусулмонларнинг даъват ҳимоясига, Ислом йўлида қурбон бўлишга тайёрлигини кўришлари, улар Ислом давлатини барпо қилишнинг асоси бўладиган уруш байъатини бера оладими ёки йўқми, шуларни билишлари керак эди. Шунинг учун ҳожиларнинг келишларини кутдилар. Бу пайғамбарликнинг ўн иккинчи йили, яъни милодий 622 йил эди. Ҳақиқатан, Мадинадан жуда кўп ҳожилар келди, уларнинг ичида 75 та мусулмон бўлиб, 73 эркак ва иккиси аёл эди. Бу аёллар Бану Мозин ибн Нажжор қабиласидан Насиба бинти Каъб Умми Умора ва Бану Салима қабиласидан Асмо бинти Амр ибн Адий эди. Расулуллоҳ улар билан яширинча учрашдилар, уларга иккинчи байъат ҳақида гапириб, бу байъат фақат даъват қилиш ва озорларга сабр қилиш билан чекланмай, балки мусулмонлар ўзларини ҳимоя қиладиган кучга айланадиган нарсаларни ҳам ўз ичига олишини айтдилар. Шунингдек, бу байъат жамиятда Исломни татбиқ қиладиган, уни бутун инсониятга оламий рисолат сифатида олиб чиқадиган, айни вақтда уни ҳимоя қиладиган кучни юзага келтирадиган, Исломни ёйиш ва татбиқ қилиш йўлида ғов бўладиган ҳар қандай тўсиқни олиб ташлайдиган давлатни барпо этишда пойдевор ва мустаҳкам устун бўладиган асосни пайдо қилишни ҳам ўз ичига оладиган байъат бўлишини айтдилар. Суҳбат асносида уларнинг тайёрликлари пухталигига амин бўлдилар ва улар билан «Ташриқ» кунларининг бирида, ярим кечаси Ақабада учрашишга келишдилар. Уларга: «Ухлаб қолганларни уйғотманглар, йўқ
30-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203
|